Янги кучлар ҳаракати партияси етакчиси Михаил Саакашвили 18 октябрда Киевдаги Грушевский кўчасида протест уюштираётган палаталардан иборат шаҳарчага ўз хайрихоҳлари билан ташриф буюрди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мухолиф сиёсатчи шаҳарчага Европа майдони томонидан ўнлаб тарафдорлари қуршовида кириб келган.
Қайд этилишича, Грушевский кўчасидаги вазият сокин, протестчилар палаткалар ўртасида ҳаракатланмоқда ва бир-бири билан суҳбатлашмоқда.
Изоҳ (0)