Август ойида Россия нефть қазиб олиш ҳажмлари бўйича яна бир марта Саудия Арабистонидан ўзиб кетди. Россия суткасига ўртача 10,346 миллион баррель нефть етказди, Саудияда эса бу кўрсаткич суткасига 9,951 миллион баррелни ташкил этди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
«Нефть статистикаси бўйича қўшма ташаббус»га (Joint Organization Data Initiative, JODI) кўра, Россиянинг нефть қазиб олиш ҳажми июль кўрсаткичларига нисбатан 0,5 фоизга, Саудияда эса 0,6 фоизга қисқарди.
Июлда Россиянинг кунлик нефть қазиб олиш ҳажми 10,393 миллион баррелни, Саудияда эса 10,01 миллион баррелни ташкил этган эди.
Шу билан бирга, JODI’га кўра, Саудия нефть экспортининг кунлик статистикаси 0,2 фоизга ошиб, 6,708 миллион баррелга етди. Россиянинг бу борадаги кўрсаткичи ҳисоботда акс этмади.
Изоҳ (0)