13 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Дениэл Перлнинг 15-анъанавий Бутунжаҳон мусиқа кунини нишонлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Гала-концерт АҚШ элчихонасининг Чилонзордаги собиқ биносида бўлиб ўтди.
Фарруҳ Зокиров, Шаҳзода, Dj Piligrim каби таниқли санъаткорлар билан бирга IWALF Band, Арчи Сандэнс, Янсет Багдалова ва Жанна Ким каби ёш хонандалар ҳам чиқиш қилган концертга 500 га яқин меҳмон ташриф буюрди.
Ёш хонандалар 30 дан ортиқ истеъдодлар орасидан Facebook орқали танлаб олинди.
«Сизнинг концертдаги иштирокингиз мусиқа тўсиқларни енгиб, турли маданият, дин ва миллатлар вакилларини бирлаштиришга қодир эканлигини исботлайди. Бугунги концертда ўзининг хонандалик фаолиятининг илк босқичида турган бир қатор ёш хонандалар америкалик санъаткорларнинг машҳур қўшиқларини ўзбек мусиқа санъатининг таниқли намоёндалари билан инглиз тилида ижро этмоқда», — дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари.
Дениэл Перлнинг бутунжаҳон мусиқа кунлари ҳар йили анъанавий тарзда дунёнинг турли мамлакатларида ўтказиб келинади. Концертлар орқали миллатлар ўртасидаги дўстлик, сабр-бардош ва инсонийлик улуғланади.
Изоҳ (0)