Буюк Британия қирғоқларига 16 октябрь куни «Офелия» тўфони ёпирилди. Тўфон «сўнгги 50 йил ичидаги энг ёмон табиат ҳодисаси» деб аталмоқда. Унинг оқибатларидан бири Буюк Британиянинг кўплаб шаҳарлари, шу жумладан Лондон осмонида акс этди — осмон сариқ рангга кирди. TJournal ана шу ғаройиб манзара акс этган суратларни тақдим этди.
Британияликлар томонидан Twitter’да ёзилган энг оммабоп теглар рўйхатига кўра, фойдаланувчилар бу манзарани «Телба Макс» фильми, дунёнинг охири ва «Юлдузлар жанги»даги Татуин сайёраси манзаралари билан таққосламоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳодиса келиб чиқишига ҳаво оқими Саҳро чўлидан учириб келган қумлар ва Португалиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида пайдо бўлган тутунлар сабаб бўлган.
Изоҳ (0)