Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботида айтилишича, хавфсизлик кучлари вакиллари Мьянмада юзлаб жоҳинжа мусулмонларини ўлдирган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Ҳуқуқшунослар фикрига кўра, 25 августдаги ҳужумдан кейин Мьянма хавфсизлик кучлари вакиллари Ракхайн штати шимолидаги роҳинжалар қишлоғини ўраб олган. Роҳинжа элатига мансуб эркак, аёл ва болалар ўз уйларини тарк этаётганида полиция уларни ўққа тутиб, юзлаб одамларни ўлдирган ёки жиддий жароҳатлаган.

«Гувоҳлар кўрсатмалари, сунъий йўлдошлардан олинган суратлар, Amnesty International аъзолари томонидан аниқланган маълумотлар роҳинжа элатига мансуб юз минглаб аёл, эркак ва болалар инсониятга қарши жиноятга тенглаштирилувчи оммавий ҳужумлар қурбони бўлганини исботлайди», — дейилади ҳисоботда.

Роҳинжа мусулмонлари истиқомат қилувчи Ракхайн штатидаги вазият 25 августда роҳинжа-жангариларининг полиция участкаларига ҳужумидан кейин кескинлашган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)