Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳудудда юз берган қотиллик жинояти ҳақида ахборот берди.

Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган аёл 1999 йилда туғилган қизи 12 октябрь куни уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани сабаб туман прокуратурасига мурожаат қилган.

Мурожаат асосида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида қизнинг жасади прокуратурага мурожаат қилган аёлнинг укасига тегишли уй поли тагидан, бўғиб ўлдирилган ҳолда топилган.

Маълум бўлишича, қиз тоғасининг уйига сув олиш учун келганида, тоғасининг ўзи тенги, у билан бир коллежда таҳсил олувчи ўғли — хонадонда ўзи ва қиздан бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб — қизнинг номусига тегиш мақсадида унга ташланган.

«Қиз унга қаршилик кўрсатган, ёрдам сўраб бақирган, бу жирканч ишни барчага маълум қилиб, шарманда қилишини айтган. Йигит ўз кирдикорини яшириш мақсадида қизни бўғиб ўлдирган ва жасадни полнинг тагига яширган», — дейилади ИИБ хабарида.

Хабар беришларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда; гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди