Россия тергов қўмитаси президент Владимир Путин ҳақидаги трилогия муаллифи Олег Блоцкийга нисбатан жиноий иш қўзғатди, деб ёзади «Ведомости».
Москва шаҳар суди матбуот котиби сўзларига кўра, Москванинг Черемушкинский туман суди судьяси Елена Ивахова Россия тергов қўмитасига туҳмат ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган. Иш 5 октябрда очилган. Блоцкий 2010—2013 йилларда учта фуқаролик ишида қатнашган. Суд қароридан норози бўлиб, у «Живой журнал» блогидаги саҳифасига судьянинг обрўси, шарафи ва иш репутациясига зиён келтирувчи ёлғон маълумотларни жойлаган.
Агар Блоцкийнинг айби исботланса, у 2 миллион рублгача жаримага тортилиши ёки 360 соатгача мажбурий ишга ҳукм қилиниши мумкин. Ишни текшириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)