Американинг Атланта шаҳрида (Жоржия штати) яшовчи 24 ёшли она ўзининг икки нафар ёш ўғлининг ўлимида айбланмоқда, деб хабар берди Тhe Atlanta Journal-Constitution. Тергов тахминларига кўра, аёл бир ва икки ёшли фазандини газ печига жойлаштириб ёқиб юборган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, америкалик аёл фарзандларининг отасига қўнғироқ қилган ва видеочат орқали уларнинг жасадини кўрсатган. Эркак дарҳол бу ҳақда полицияга хабар берган. Аниқланишича, жуфтликнинг яна бир ўғли — уч ёшли Жамилга ҳеч қандай жароҳат етмаган. Жуфтликнинг катта фарзанди, 6 ёшли қизалоқ ўша куни қариндошлариникида меҳмонда бўлган.
Нашрнинг таъкидлашича, аёл руҳий касалликдан азоб чеккан, бироқ шифокорларга мурожаат қилмаган. Бир ойлар олдин у болаларига энага топа олмагани сабаб ишдан бўшаган.
Аёлнинг яқин дугонасини айтишича, у фарзандларини деярли бир ўзи, уларнинг отасидан зарур ёрдамни олмай тарбиялаган.
Айбланувчи аёлнинг таъкидлашича, у ўғилларини бир танишига топшириб кетган ва уйга қайтгач уларни ўлик ҳолда топган. Бироқ полиция аёлнинг ушбу версиясига ишонмади.
Изоҳ (0)