Сомалидаги теракт қурбонлари хотирасига Париждаги Эйфель минораси чироқлари ўчирилади. Бу ҳақда Франция пойтахти мэри Анн Идальго баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Бугун ярим тунда Эйфель минораси чироқлари Сомали теракти қурбонлари хотирасига ўчирилади. Баримиз якдилмиз», — деб ёзди мэр Twitter’даги саҳифасида.
Сомалида мамлакат тарихидаги энг йирик теракт содир бўлди. 14 октябрь, шанба куни портловчи моддалар ортилган юк машинаси Могадишодаги гавжум кўчалардан бирида портлаб кетди. 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди. Маҳаллий ҳукумат ҳужумда «Аш-Шабоб»террорчилик гуруҳини айблади, аммо жангарилар ҳозирча теракт учун жавобгарликни расман ўз бўйнига олгани йўқ. Сомалида уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)