Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ургутнинг Чеп қишлоғида уни кўпчилик Тилло бийи деб аташади. Боиси, бизнесга мойилроқ Шоира Сувонова одамларнинг унча-мунча ишини битириб, оғирини енгил қилади. Кимга иморат солиш учун уста ёки мардикор зарур бўлса, Тилло бийи телефон орқали дарров топиб беради. Қарз-ҳавола масаласида ҳам унга тенг келадиган «валламат» йўқ — қўни-қўшнилари, қишлоқдошларига пул бериб, кўмаклашиб туради. Қўлида доимо пул ўйнайдиган бу аёлни шу сабаб Тилло бийи — бой бийи дейишган бўлса ажабмас, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

Фото: «Zarnews.uz»

Фото: «Zarnews.uz»

Тилло бийининг бошқа «касби» ҳам бор экан. У наркотик моддалар савдоси билан шуғулланадиган кишиларга алоқадор бўлгани учунми, ҳарқалай, кўнглида кўпроқ пул топиш истаги пайдо бўлди. Қўшниси — Тожикистонда туғилган, 2001 йили Ўзбекистон фуқаролигини олган Ҳакимхон Фозиевга кўнглидаги истагини билдирди. «Кўпроқ бўлса яхши, даромади бинойидек бўлади-да», — деди Тилло бийи Ҳакимхонга муғомбирона жилмайиб.

Ҳакимхон учун Тилло бийининг гапи қонун. Чунки унинг рўзғорига ёрдамлашиб туради, аёлнинг уйида хизматини қилади. Ҳакимхон пулга муҳтож бўлиб турибди, ота-онаси эса чегаранинг нариги томонида яшайди. Борди-келди кам бўлади.

Ҳакимхон Панжакент шаҳрида яшовчи синфдоши Иброҳим Ҳайдаровга қўнғироқ қилиб, опий гиёҳвандлик воситасига буюртма берди. «Бу ёғига хотиржам бўлинг, ҳар килограмига 3 минг доллардан беришади. Ишончли одам», — деб дўстига қатъий гапирди.

Иброҳим 10 килограмм миқдордаги опийни осонгина топади. Жўраси уқтирганидек, чегарадан хуфёна ўтиш йўлларини ҳам билиб олди. Эртаси куни хавф-хатардан «омон-эсон» ўтиб олган Иброҳимни Ҳакимхон чегарада кутиб олди. Тўғри Чеп қишлоғининг четроғида жойлашган уйларига боришди. Ҳакимхон бу ҳақда Тилло бийига хабар қилгач, аёл томи чердагидан 10 минг доллар олиб келиб берди, қолганини ҳам тезда топиб беришини билдирди.

Ҳакимхон жўраси Иброҳим билан тунги соат 4 ларда хотиржам чой ичишаётганида уйига чегара пости ҳарбийлари кириб келишди. Овчарка ит гиёҳванд модда исини сезиб, уни яширган жойга бошлади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан шуғулланадиган гуруҳнинг фаолиятига нуқта қўйди. Тилло бийи — Шоира Сувонова суд ҳукмига кўра 11 йилга, Ҳакимхон Фозиев ва Иброҳим Ҳайдаров 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?