Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Суриядаги ҳарбий операция охирига келиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шойгу ушбу баёнотни Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман билан Тел-ьАвивда ўтказган учрашувида берди.
У «дарҳол ҳал қилиниши лозим бўлган бир қанча жиҳатлар бор»лигини таъкидлади.
«Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларидан ташқари, албатта, террорчиликка қарши кураш ва минтақадаги вазият билан боғлиқ масала асосий ҳисобланади», — деди вазир.
Изоҳ (0)