Москва ва Махачқалъада қўлга олинган ИШИДнинг «уйқудаги» гуруҳи жангарилари Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида содир этиш учун терактлар тайёрлаган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органлари манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қўлга олинганларнинг барчаси аллақачон ИШИД етакчилари билан алоқаси ва терактлар тайёрлаш бўйича иқрор бўлувчи кўрсатмалар бермоқда. Қўлга олиш давомида террорчилардан иккита бомба, шунингдек, совуқ қурол олиб қўйилган.
Аввалроқ Москва ва Махачқалъада «уйқудаги» террорчи гуруҳларининг фаолияти олди олинганлиги маълум қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)