БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум Бангладешга рохинжа мусулмонлари учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт йўллашга кўрсатма берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шу ойнинг бошида БАА шу мақсадда ҳаво коридори яратилганини билдирган эди.
Ёрдам 230 минг нафар рохинжа қочқинларига аталган бўлиб, озиқ-овқат, кийим-кечак, сув ва чодирлардан иборат.
Шу пайтгача БААдан Даккага 550 тонна гуманитар ёрдам ортилган олтита самолёт йўлланган эди.
Изоҳ (0)