Hustler журнали ношири Ларри Флинт реклама эълони жойлаштирди. Унда АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилишга ёрдам берганларга 10 миллион доллар мукофот эълон қилинди, деб хабар беради «РБК».
Ўз эълонини Флинт The Washington Post газетасининг 15 октябрь сонида жойлаштирди. Эълон газетанинг битта полосасини эгаллади.
Have dirt that could impeach President Trump? Hustler publisher Larry Flynt says he'll pay you $10 million. https://t.co/JyYFCoelDb
— The Washington Post (@washingtonpost) October 14, 2017
«Ларри Флинт ва Hustler журнали Дональд Трампнинг импичментига ёки ишдан кетишига олиб келадиган ахборот учун 10 миллион доллар миқдоридаги молиявий рағбат эълон қилади», — дейилади эълоннинг асосий қисмида.
Флинтнинг фикрича, Трамп ички ва ташқи сиёсатда йўл қўйган хатолари туфайли президентликдан кетиши лозим.
Эълон сўнгида тегишли ахборот билан мурожаат қилиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили жойлаштирилган. Барча мурожаат қилувчиларнинг шахсий маълумотлари сир тутилиши ваъда қилинган.
Изоҳ (0)