Россиянинг Новосибирск вилоятида полиция ўз автомобилини ҳаво шари учун гондола (ҳаво шарининг одам ўтирадиган кажаваси) сифатида ишлатган эркакни 6700 рубль жаримага тортди, деб ёзади Afisha Daily.
Эркак 10 август куни дам олиш базаси ҳудудида ҳаво ҳаракати ташкилотининг рухсатисиз ҳаво ҳудудидан автомобилни ҳавога кўтариш учун фойдаланган. Унда саломатлиги ҳақидаги маълумотнома, учувчи гувоҳномаси ва суд ҳужжатлари бўлмаган. Машинанинг ҳавога кўтарилиши акс этган видео интернетга жойланди.
Эркакка нисбатан учта маъмурий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)