Вашингтон Европада ҳарбий кучларини ошириш ва Россия—НАТО асосий актини бузишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жонни Майкл маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
У АҚШ «шаффофликка содиқ бўлишда давом этиши»ни маълум қилди.
«АҚШ ‘Атлантика жасорати’ операцияси доирасида ротация асосида ҳар тўққиз ойда бронетанк бригадасини алмаштиради», — деди Майкл.
Унинг сўзларига қараганда, бу «Россиянинг ҳудуддаги тажовузкор ҳаракатлари фонида АҚШнинг коллектив хавфсизликка содиқлигининг ошкора кўриниши» ҳисобланади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков АҚШнинг иккинчи бронетанк бригадаси техника билан Польшага жойлашганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)