ИШИД террорчи гуруҳининг мингга яқин қуролланган жангариси Сурияда ўрнашган экстремистларга ёрдам бериш учун бу мамлакатга ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, охирги бир неча кун ичида жангарилар Ироқдан Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятига ўтган. Маҳаллий террорчи тўдалар билан келишган ҳолда улар ал Майадин шаҳри яқинида ўрнашиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Ироқ ҳудудидан Дайр аз-Заврга ўтган жангарилар араблардан эмас, асосан бошқа миллат вакиллари, шу жумладан, ўзбеклар, тожиклар ва туркманлардан тузилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)