Лас-Вегасдаги отишма давомида жароҳат олган калифорниялик 21 ёшли талаба Пейж Гаспер меҳмонхона тармоғи, концерт ташкилотчилари, шунингдек, Стивен Пэддок ярим автомат винтовкани қийинчиликсиз автомат винтовкага айлантирган қурилма ишлаб чиқарувчиларига қарши судга даъво киритди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бу даъво иши отишмада жабрланганларнинг биринчи суд талабномаси бўлиб, у жарангдор бўлиши кутилмоқда.
Отишма давомида кўкрак қисмидан яраланган ва шифохонага тушган Пейж Гаспер Mandalay Bay меҳмонхонаси ва унинг таъсисчи компанияси MGM Resorts’ни қўпол совуққонлик ва ходимлар малакаси сустлигида айблади. Талабанинг фикрича, бу Стивен Пэддокга меҳмонхона хонасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларнинг бутун бошли омборини олиб ўтиш ва ўрнатиш имконини берган. Пейжнинг фикрича, меҳмонхона хавфсизлик хизмати ҳам отишмага етарлича тезкор жавоб қайтармасдан, Пэддокга янада кўпроқ кишиларни ўлдириш ва яралаш имконини берган.
Пейж Гаспер, шунингдек, концерт ташкилотчиси Live Nation Entertainment компаниясини ҳудуддан фавқулодда чиқиш схемасини тайёрламасликда айбламоқда.
Яна бир жавобгар яримавтомат винтовкалардан тўлиқ автоматик ўт очиш (бумп стоcк) имконини берувчи қурилмалар ишлаб чиқарувчисидир. Ана шундай компаниялардан бири — Техаснинг Slide Fire Solutions— даъво аризада келтирилган.
Изоҳ (0)