2013 йили Ўзбекистондаги пахта теримининг 80—90 фоизи яқин уч-тўрт йил ичида механизациялаштирилиши кутилаётгани маълум қилинган эди. 2014 йилги терим мавсумида мамлакат пахта далаларида 1,2 мингдан зиёд пахта териш машиналари қатнашди. Бу йил Сирдарё вилояти пахта далаларида 500 та пахта териш машиналари ишламоқда — 2018 йилдан ҳудуддаги теримни 80 фоизга механизациялаштириш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Сенатининг 4 октябрдаги 12-ялпи мажлиси ишида қатнашган бош вазир ўринбосари Нодир Отажоновнинг сўзларига кўра, бутун мамлакат бўйича пахта теримини механизациялаштириш учун камида 14—15 минг дона пахта териш машиналари керак. Маълумотларга кўра, 2017 йили Ўзбекистонда 550 та пахта териш машиналари ишлаб чиқарилган ва уларнинг 500 таси Туркманистонга экспорт қилинган. 2018 йилда пахта териш машиналари ишлаб чиқариш ҳажмини 3000 тага етказиш кўзда тутилган. Бу йўналишда АҚШнинг John Deere ва CNH Industrial компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Дарҳақиқат, John Deere ва CNH Industrial пахта терими билан боғлиқ техникаларни ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга. Қуйидаги АҚШ, Австралия, Исроил, Туркия, Хитой, Туркманистон пахта далаларидан олинган видеоларда, жумладан, мазкур agrosаноат компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган терим машиналарини ҳам кўриш мумкин.