Энг машҳур криптовалюта — биткоин курси шиддатли ўсиб, янги рекорд ўрнатди: 12 октябрь куни у биринчи марта 5100 долларлик кўрсаткичдан юқорилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сентябрь ойининг бошида биткоин қисқа муддатга 5000 долларгача кўтарилган эди.
Bloomberg агентлигига кўра, биткоин курси 7,1 фоизга ўсиб, 5170 долларни ташкил этган.
Хитой ҳукумати криптовалюталарга ўрнатилган чекловларни юмшатиши мумкинлиги ҳамда Goldman Sachs бу сегментдаги савдо инструментларини ўрганаётгани ҳақидаги хабарлар криптовалюта курсининг ўсишига олиб келди.
Изоҳ (0)