• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юз миллион обуначига эга Селена Гомес қандай қилиб Instagram юлдузига айланди ва Time муқовасига чиқди?

    Time журналининг сентябрь сони тўлиғича замонавий қаҳрамонлар — нашрнинг талқинича «дунёни ўзгартирувчи аёллар»га бағишланган. Журнал сони 12 та муқова билан чиқди, улардан бирида 25 ёшли актриса ва қўшиқчи Селена Гомес, бошқаларида Ҳиллари Клинтон, Опра Уинфри ва океанограф Сильвия Эрл бор эди. Шу ойнинг ўзида Селена Гомес яна бир муқова — Business of Fashion’нинг поп маданият ёш қаҳрамонларига бағишланган юбилей сонида пайдо бўлди. Meduza қандай қилиб Селена Гомес ёш авлод юзи ва сайёранинг асосий ёш поп юлдузига айланганлиги ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    «Селена Гомес дунёни ўзгартиряпти? Мен нимадандир бехабар қолдимми?», «Дунёни селфи ёрдамида ўзгартиряптими?», «Кечирасиз, лекин бу қиз ҳеч нарса қилгани йўқ», — Селена Гомеснинг Time журнали муқовасида пайдо бўлишига Twitter фойдаланувчилари тахминан шундай фикр билдирди. Ушбу соннинг яна 34 нафар қаҳрамони — жумладан Серена Уильямс, Арета Франклин ва Мадлен Олбрайтлар журнал муқовасига тушмади. Кўпчиликнинг таъкидлашича, уларнинг фонида 25 ёшли Гомес анча енгил вазнли бўлиб кўринади, Ҳиллари Клинтон ва Серена Уильямсни Гомесдан фарқли равишда турли авлод вакилларига таништириш шарт эмас.

    Селена Гомес ким?

    Гомес ким ва унинг кўриниши қанақа эканлигини эслай олмасангиз ҳам, унинг асосий хит қўшиқларидан бири Love You Like А Love Song’ни эшитган бўлсангиз керак. Клип YouTube’нинг ўзида деярли ярим миллиард марта томоша қилинган. Балки «Ҳаммаси тип-топ» ёки «Вэйверли Плэйс сеҳргарлари» болалар мультфильмларини кўргандирсиз. Улар ёш Гомесга 2000 йилларнинг ўрталарида машҳурлик келтирган.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Бундан ташқари, Селена Гомес Adidas учун спорт кийимлари коллекциясини яратган ва шу кунларда Puma билан шартнома имзолади, Netflix’нинг  «Нима учуннинг 13 та сабаби» сериалига продюссерлик қилди ва Louis Vuitton’инг юзига айланди. Унинг Twitter’даги обуначалари сони — 53 миллион, Facebook’да — 62 миллионга яқин ва Instagram’да рекорд даражадаги — 128 миллион. Селена Гомес — замонавий ёш поп-юлдузлардан энг машҳури.

    Time редакцияси бежизга уни трендсеттер деб атамади: Гомеснинг юз миллионлик обуначилари у билан шартнома тузадиганлар учун тайёр мақсадли аудиториядир. Гомеснинг Американинг Coach либослар ва аксессуарлар маркаси билан битими марка обуначиларининг 50 фоизга ошишига олиб келди. Унинг Cоаch учун биринчи сумкаси чиққандан сўнг эса компания қиймати 2 фоизга ошди. Business Insider’га кўра, унинг аккаунтидаги битта пост нархи — 550 минг доллар.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Disney’нинг яна бир юлдузи

    Бритни Спирс каби Гомес ҳам Disney телеканалининг митти юлдузи бўлган. ОАВларининг қайд этишича, Гомес кўп нарсада Бритни Спирс карьерасидан нусха олади, бироқ Спирсдан фарқли равишда Селена Гомес ҳеч қачон ўрнак бўладиган ижобий поп юлдуз мавқеидан узоқлашмади. Унинг ёши катта ҳамкасблари таъкидлашича, Селена Гомесни Disney’нинг бошқа ёш юлдузларидан вазминлик ва ўзига ишонч ажратиб турган.

    Business оf Fashion’га интервьюсида Селена Гомес ўзига ишонч — соғлом тарбия маҳсули эканлиги: унинг онаси у дунёдаги энг яхши эмас, аслида ким бўлса ўшалигича қолиши кераклигини доим эслатиб турганлигини маълум қилади.

    Гомесни одатда «қўшиқчи ва актриса» деб аташларига қарамасдан, кинода ҳозирча омади унчалик чопмаган. «Ёмон ҳулқ» комедиясини ҳисобга олмаганда у катта киноролни ижро этишга эришмади. Ҳозир у Вуди Алленнинг номи ошкор этилмаган фильмида суратга тушаяпти.

    Вафодор, меҳрибон ва сахий

    Vogue’нинг «73 та савол» рубрикасида Гомес ўзига учта: вафодор, меҳрибон, сахий сўзлари билан таъриф беради. «Бундай ҳаёт тарзида самимий ва очиқ бўлиш зарур — чунки бу иш катта масофани тақозо қилади: кўпинча одамлардан узоқдасан», — дейди 21 ёшли Гомес InStyle’га интервьюсида. Ушбу масофани қисқартиришда унга Instagram кўмаклашади: актриса, мухлислари каби ижтимоий тармоқдан кундаликдек фойдаланади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Қўшиқчини кўп танқид қилишади: у тўпиғини кўрсатган Абу-Даби масжидидаги сурати учун ҳам, ҳатто муҳожир болалар учун ёрдам дастурини бекор қилмаслик тўғрисидаги Оқ уйга мурожаати учун ҳам. Селена Гомес имкон борича самимий кўринишга ҳаракат қилганда ҳам шубҳа уйғотади. Қўшиқчининг 2017 йил майидаги Bad Liar клипи билан ҳам шундай ҳолат юз берган эди. У чиқишидан бир кун аввал Гомес Instagram’га қўлида «RISK» ёзуви туширилган сариқ билагузукли ғамгин суратини жойлади; у шу заҳоти депрессиядаги одам образини эксплуатация қилишда гумон қилинди. Билагузук аслида ҳақиқий эди: у қўшиқчига бир кун аввал шифохонадан берилган эди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Қулаб тушиш хавфи

    2013 йилнинг охирида Селена Гомес «бироз вақтни ёлғиз ўтказиш учун» биринчи яккахон альбоми Starс Данcеъни қўллаб-қувватловчи турнинг бир қисмини бекор қилди. Қўшиқчининг вакиллари бунинг наркотиклар ва алкоголь билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эълон қилишга шошилди, таблоидлар эса шу заҳоти буни Гомес ва Жастин Бибернинг ажралишига боғлади. Икки йилдан сўнг Гомес Billboard журналига интервьюда 2013 йилда ошкор қилмаган ҳолатни маълум қилди: у тери силининг бир турига чалинган. Аниқланган хасталик туфайли у чиқишларини бекор қилишга мажбур бўлган — бу унга кимёвий муолажа ва реабилитация, жумладан руҳий тикланиш учун керак эди. «Ҳаммага: нима ҳақида гапираётганингизни тасаввур ҳам қила олмайсиз дегим келарди. Ўзимни оқлаш заруратини ҳис қилганимдан қаттиқ ғазабда эдим», — дейди қўшиқчи.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    2015 йилда Гомесда хасталик чақирган депрессия ва ваҳима ҳужумлари бошланди. Қўшиқчи билагузугидаги «RISK» сўзи ҳушидан кетиб қолиш хавфи бўлган тери силига чалинган беморларга бериладиган «FALL RISK» (яъни «йиқилиб тушиш хавфи») иборасининг бир қисмидир.

    2017 йилнинг 14 сентябрида Селена Гомес Instagram’га яқин дугоналаридан бири актриса Франция Райс билан бирга шифохонада тушган суратини жойлади: тери сили келтириб чиқарган асоратлар туфайли Гомесга буйрак кўчириб ўтқазиш талаб этилди. Дугонаси унга буйрагини берди.

    Шундан буён қўшиқчининг Instagram’даги саҳифасида спортзалдаги сурати ва у Puma юзига айланганлиги ҳақидаги пост жойланди. Унинг қўшиқлари, фильмлари ва миллионлаб обуначиларини ҳисобга олмаганда бу янгиликларнинг барчаси оддий одам дунёсига тегишлидек. Эҳтимол, айнан шу оддийлик ва инсонийлик унинг мухлисларини у томонга оғдирар; ижтимоий тармоқлардаги машҳурлиги сабаблари ҳақидаги саволга Селена Гомеснинг ўзи «Билмайман» деган самимий жавобни беради.

    11.10.2017, 14:58   Изоҳ (0)   39230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рейтинг: «Истиқлол» санъат саройидаги кузнинг энг қиммат концерт дастурлари

    11.10.2017, 13:05

    Наргиз Зокирова Ереванда катта концерт берди (видео)

    09.10.2017, 11:26

    «Президентга эргашувчи фуқаро сифатида бешик тўйини бекор қилдирдим, сиз-чи?». Даврон Кабулов уни исрофгарчилик ва дабдабабозликда айблаганларга жавоб қайтарди

    06.10.2017, 07:47

    Тимати қизи сабабли шоу-бизнесни тарк этади

    03.10.2017, 07:37

    Алишер Усмонов қариндошларининг Тошкентда ўтган тўйида Филипп Киркоров ва Иван Ургант хизматда бўлди (фото ва видео)

    29.09.2017, 14:02

    Даврон Кабулов ота бўлди

    29.09.2017, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.