Тошкент мезбонлигида ўтган пара-дзюдо бўйича Жаҳон Кубоги Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди. Умумжамоа ҳисобида мезбонлар барчадан яхшироқ натижа қайд этди.
Жаҳон Кубогида 30 мамлакатнинг 300 спортчиси иштирок этди, деб маълумот берди Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати. Унда ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида қолган мамлакатларни ортда қолдирди.
Аҳамиятли томони шундаки, соврдиндор бўлган 10 спортчининг тенг ярми аёл пара-дзюдочилар ҳисобланади. Мусобақа 13 та вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, ғолиб спортчилар 1000 АҚШ доллари билан тақдирланган. Кумуш медаллар соҳибларининг ҳар бирига 500, бронзачиларга эса 300 доллардан берилди.
Олтинлар
Шуҳрат БобоевШерзод НамозовФеруз СаидовПарвина СамандароваКумушлар
Нурбек МирзаевВасила АлибоеваСевинч СалаеваБронзалар
Шариф ҲалиловШирин ШариповФеруза ЮсуповаГулруҳ РаҳимоваЖаҳон Кубоги Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Спорт қўмитаси ҳамда Дзюдо Федерацияси, Кўзи Ожизлар Халқаро Спорт Ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Изоҳ (0)