КХДР ядровий қуролдан воз кечиш масаласида ҳеч қачон музокаралар олиб бормайди. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Пхеньянда «ТАСС» делегацияси билан ўтказган учрашувида баёнот берди.
«Принципиал нуқтаи назаримиз шундан иборатки, ядровий қуролимиз музокара мавзуси бўлган тақдирда биз ҳеч қачон ундай музокараларни юритмаймиз», — деди у.
«Асосийси АҚШ КХДРга нисбатан сиёсатини илдизи билан йўқ қилиши зарурлигини олдин ҳам айтган эдик», —қўшимча қилди у.
«ТАСС»нинг директор Сергей Михайлов бошчилигидаги делегацияси КХДРда Корея марказий телеграф агентлиги таклифига биноан бўлиб турибди.
Изоҳ (0)