Аргентина федерал судьяси Клаудио Бонадио мамлакат собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнерни Буэнос-Айресдаги яҳудий маданий марказида 1994 йилда амалга оширилган теракт иши бўйича сўроққа келиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Собиқ давлат раҳбарига мамлакатни тарк этиш ҳам ман қилинган. Де Киршнер 26 октябрда — сенаторликка номзодини қўйган парламент сайловларидан 4 кун ўтиб терговчиларга кўрсатма бериши лозим. Агарда у ғалаба қозонса, суд таъқибидан муҳофазага эга бўлади.
Кристина де Киршнердан ташқари яна 14 киши, жумладан, собиқ ташқи ишлар вазири Эктор Tимерман ҳам сўроққа чақирилди. Уларга ҳам мамлакатни тарк этиш ман қилинди.