Танзанияда автобуснинг Виктория кўлига қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция раҳбари Аҳмад Мсангига кўра, автобус Мванза шаҳри томон сузиб кетаётган паромдан тушиб кетган.
Ҳодисада яна икки йўловчи бедарак йўқолди, қутқарувчилар ҳозирда уларни қидирмоқда.
Танзания президенти Жон Магуфули минтақавий комиссар Жон Монгелла ва ҳалок бўлган автобус йўловчилари оилаларига ҳамдардлик йўллади.