Атлантика океанида жорий мавсумдаги ҳисоб бўйича ўн бешинчи — «Офелия» пўртанаси шаклланди. Бу ҳақда CNN маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Пўртана ҳозирча ҳеч бир ҳудуд учун хавф туғдираётгани йўқ», — дейилади телеканал хабарида. Пўртана Азор оролларидан 1384 жануби-ғарбда юзага келгани билдирилмоқда.
АҚШ ОАВларига кўра, 2017 йилда Атлантикадаги тўфонлар сони бўйича рекорд ўрнатилиши мумкин. Улар орасида «Харви», «Ирма», «Мария» ва «Нейт» энг йириклари бўлди.