Совет давридан кейинги Марказий Осиё, баҳсли чегаралар билан ажратилган, кўпинча бир-бири билан мусобақалашадиган мамлакатлар минтақаси, бугунги кунда бурунги ихтилофларга нуқта қўйиш ва янги даражадаги ҳамкорликни ўрнатиш томонга қараб ҳаракатланмоқда, бундай ҳолат бу ерда ўн йилликлар давомида кузатилмаган эди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади, деб ёзади «Газета.ru».
Муаллиф Ярослав Трофимов қайд этишича, ўзгаришларнинг асоси ва уларни ҳаракатлантирувчи куч Ўзбекистоннинг янги минтақавий йўналишидир, у Марказий Осиё аҳолисининг 45 фоизини ўз ичига олган ҳолда, минтақанинг барча мамлакатларига кучли таъсирга эга.
Ўзбекистоннинг дадил ва фаол қадамлари, деб ёзади муаллиф, «Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий тараққиётида ижобий акс этишга қодир. Бу ўтмишда зўравонлик экстремизми авж олишига сабабчи бўлган халқлараро кескинликни ҳам камайтириши мумкин».
Мақолада Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан алоқаларидаги ижобий ўзгаришларга алоҳида тўхтаб ўтилади.
Изоҳ (0)