99 нусхада чиқарилган Mercedes-Maybach G650 Landaulet йўлтанламасининг охирги нусхаси Bonhams аукционида 1,2 миллион еврога сотилди. Бу ҳақда аукцион сайтида маълум қилинди.
Машинани бельгиялик номаълум коллексионер сотиб олди. Тўпланган пул Laureus Sport for Good хайрия ташкилоти ҳисобига ўтказиб берилади.
Машина сотувчиси ишлаб чиқарувчи фирма — Daimler AG бўлди. Савдолар Бельгиянинг Кнокке-Хейст шаҳрида бўлиб ўтди. Лотнинг бошланғич нархи 630 минг еврони ташкил этди.
Mercedes-Maybach G650 Landaulet машинаси Maybach русуми остидаги биринчи йўлтанламас бўлган. Унга G-классдаги Mercedes-Benz асос бўлиб хизмат қилди.
Изоҳ (0)