Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Ставрополь ўлкасида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, хабар беради «РБК».

Ҳалок бўлганлар экипаж аъзоларидир. Аниқлик киритлишича, самолёт қулаши оқибатида ёниб кетган.

Ставрополь ўлкаси ФВХ матбуот хизматининг хабарида қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан 15:55 да Пятигорск посёлкасига қулаган. Дарҳол ҳалокат натижасида жабрланганлар ҳақида хабар қилинган.

Воқеа жойига тезкор ходимлар гуруҳи етиб борган.

Россия федерал ҳаво транспорти агентлиги («Росавиация»)нинг тезкор навбатчилик қисми маълумотларига кўра, қулаган самолёт Эссентуки шаҳрида яшовчи шахсга тегишли бўлган. Бу самолёт Як-52 моделининг ягона нусхаси эди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)