Россиянинг Владимир вилоятида рўй берган мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлган кишилардан икки нафарининг шахси ҳали аниқланмади. Булар Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидир. Бу ҳақда, ўзбекларнинг Владимирдаги «Дўстлик» минтақавий жамоат ташкилоти раиси Улуғбек Болтабоев «РИА Новости»га маълум қилди.
«Икки кишининг шахси аниқланмади, бири Ўзбекистон фуқароси, яна бири Қозоғистон фуқароси», — деди у.
Унинг хабар беришича, қолган қурбонларнинг таналари бир соатдан сўнг Ўзбекистонга олиб кетилади. Самолёт Раменскоедаги аэропортдан учади.
Изоҳ (0)