Қозоғистон ТИВ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳақидаги охирги баёнотларини кескин қоралади. Тегишли баёнот ТИВ томонидан эълон қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Олдин маълум бўлганидек, Бишкекда бўлиб ўтган давлат мукофотларини топшириш маросимида Атамбаев Қозоғистон раҳбариятини 15 октябрда бўладиган президент сайловида ўз номзодини ўтказишга ҳаракат қилганликда айблади.
«Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Республикаси Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон Республикаси раҳбарияти ҳақидаги 2017 йил 7 октябрдаги баёнотлари муносабати билан ўзининг қатъий норозилигини билдиради ва бундай баёнотларга икки дўст мамлакатнинг ўзаро муносабатларида йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди», — дейилади ҳужжатда.
Матнда Қозоғистон раҳбарияти анъанавий дўстлик алоқаларига ҳар доим содиқ қолиши алоҳида таъкидланади.
Изоҳ (0)