Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британияда ҳайдовчи аёл 9 метрлик автомобиллар тўхташ жойига жойлаша олмади. Муваффақиятсиз уриниш видеосини Daily Mail тақдим этди, деб ёзади «РИА Новости».

Ҳодиса Эссекс графлигидаги Саутенд-он-Си шаҳрида юз берди. Citroen C1 ни бошқараётган аёл автомобиллар ўртасидаги бўш жойга киришга етти марта уринди, бироқ бунга эриша олмади. Журналистларнинг таъкидлашича, машина узунлиги (3,4 метр) майдонча ҳажмидан (9,1 метр) деярли уч баробар кичик.

Ҳодиса гувоҳи аёлнинг муваффақиятсиз уринишларини узоқ кузатди ва унга ёрдам беришга қарор қилди. Бироқ у уйидан чиққунча, аёл кетиб қолган.

«Мен уни стритрейсер деб ўйладим — мотор шунчалик кучли гурилларди. Деразадан қарадим ва аёл автомобиллар тураргоҳи билан ҳақиқий жанг олиб бораётганлигини тушундим. Бундай бурилишлар билан машинани портлатиб юбормаганлигидан ҳайратга тушдим», — деб ҳикоя қилади у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи