Испания иқтисодиёт вазири Луси де Гиндос Хурадо Каталония мустақилликка эга бўлмаслигини, негаки бу минтақада истиқомат қилаётган одамларнинг молиявий аҳволига жиддий салбий таъсир ўтказишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у Bloomberg ТВ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Айтишим керак бўлган биринчи муҳим нарса — Каталонияда жойлашган молиявий институтлар мустақиллик жараёни давом этса, улар штаб-квартираларини Испаниянинг бошқа ҳудудларига кўчиришга тайёрлигини билдирди. Бу Каталония минтақавий ҳукумати қай даражада ақлдан озганини кўрсатади», — деди Хурадо.
Агар минтақа мустақил давлатга айланса, у Еврозонадан чиқади, бу эса аҳолининг даромадига таъсир кўрсатади.
Мадрид мамлакат бирлигини ҳимоя қилишга тайёр, қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)