Лос-Анжелесдаги Калифорния университети олимлари қора чой вазн ташлашга ёрдам беришини ва ошқозоннинг соғлом микрофлорасини сақлашини аниқлади. European Journal of Nutrition журналида чоп этилган илмий мақола аннотацияси EurekAlert! сайтида келтирилди.
Тадқиқот сичқонлар устида ўтказилди. Улар тўрт гуруҳга бўлинди, ҳар бир гуруҳга махсус овқатланиш рациони белгиланди. Иккита гуруҳга қора ва кўк чой экстрактлари берилди.
Аниқланишича, қора ва кўк чой жониворларнинг ошқозонидаги бактериялар мутаносиблигини ўзгартирган. Семириш билан боғлиқ микроорганизмлар улуши камайиб, нормал вазн билан боғлиқ бактериялар сони ошган.
Изоҳ (0)