Физика бўйича Нобель мукофоти Райнер Вайсс, Барри Бариш ҳамда Кип Торнга топширилди. Улар LIGO детекторлари ёрдамида гравитацион тўлқинларни аниқлаган. Бу ҳақда Швеция қироллик фанлар академияси маълум қилди, деб хабар берди Meduza.
Альберт Эйнштейннинг гравитация тўлқинлари ҳақидаги назариясининг эксперементал тасдиғи 2016 йилнинг февралида эълон қилинганди (у 2015 йилнинг сентябрида очилган). Бунинг учун улар лазер-интерферометрик гравитациявий тўлқинлар обсерваториясидан (LIGO) фойдаланишган. Унда лазер орқали гравитацион тўлқинлар ёрдамида кичрайиб ва каттариб турувчи тўрт километрли туннель узунлигини ўлчашган.
Тўлқинлар иккита қора туйнукнинг ўзаро тўқнашиши оқибатида пайдо бўлган. Улар орадан 1,3 миллиард йил ўтгач АҚШда LIGO ёрдамида аниқланган.
Гравитацион тўлқинлар — массив объектларнинг ҳаракати сабаб гравитацион майдонда содир бўладиган тебраниш. Эйнштейн назариясига кўра, ушбу тўлқинлар ёруғлик тезлигида тарқалади.
Изоҳ (0)