Россия президенти Владимир Путин «Россия энергетика ҳафталиги» тадбирининг пленар йиғилишида КХДРга ядровий зарба берилиши эҳтимолига изоҳ берди. Унинг сўзларини журналист Дмитрий Смирнов Twitter’даги саҳифасида келтирди.
«Келинг, очиқчасига гаплашайлик. КХДРга глобал зарба бериш мумкинми? Мумкин! Натижа берадими? Номаълум. У ерда нима қаерда кўмилганини ким билсин?» — деди Россия етакчиси.
Путиннинг фикрича, Корея ярим ороли атрофидаги эҳтиросларни ихтилофнинг барча томонлари жиловлаб олиши лозим.
«АҚШ ва Шимолий Корея, Шимолий Корея ҳамда минтақа мамлакатлари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот йўллари топилиши лозим. Фақат шу ҳолатда барча учун қониқарли ечим топиш мумкин», — хулоса қилди Путин.
Изоҳ (0)