2017 йилнинг 26 сентябрь куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида жойлашган «Армуғон Олтинкўл» фермер хўжалигига қарашли «Сабина» кафесида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик натижасида ёнғин содир бўлган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ёнғин оқибатида кафенинг 30 квадрат метр майдонда том, шифт қисмлари ва кафе жиҳозлари зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳ (0)