Ироқ армияси ИШИД жангарилари назорати остидаги ал-Ҳавижа шаҳри марказига ҳужумларни бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Киркук вилоятида жойлашган шаҳарни озод қилиш операцияси бошланганини сентябрь ойининг охирида эълон қилган эди.
«Тез таъсир кучлари ал-Ҳавижа марказини қамалга олди. Хавфсизлик кучларининг турли отрядлари шаҳарда ҳаракатланиб, унинг туманларини тозаламоқда», — маълум қилинади расмий хабарномада.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)