Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Ливия ҳақидаги сўзларидан сўнг сиёсий можаро келтириб чиқарди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Манчестердаги чиқиши чоғида Жонсон Британия инвестицияларининг Шимолий Африкадаги истиқболлари ҳақида гапирди.
«Буюк Британия корхоналарида Сирт пляжларини ободонлаштириб, маъмуриятга уни иккинчи Дубайга айлантириш режалари бор. Фақат жойни мурдалардан тозалаш керак», — деди ТИВ раҳбари.
Унинг сўзлари партиядошларининг ғазабини келтирди. Жумладан, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Сара Уолластон Жонсон бу баёноти билан консерваторларни шарманда қилганини таъкидлади. Унинг фикрига партиянинг бир қанча олий мартабали намояндалари қўшилди.
Изоҳ (0)