Меҳмонхонада яшагани учун ҳақ тўлашни хоҳламаган хитойлик сайёҳ телефон сими орқали қочиб кетишга қарор қилди. Ҳолат акс этган видео «Жэньминь жибао» нашрининг YouTube’даги каналига жойланган.
Нашрнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида аниқлик киритилишича, сим 19-қават баландлигида тортилган эди. Дастлаб эркак мувозанат сақлашга ҳаракат қилган, бироқ кейин шунчаки осилиб қолган. Уни симдан ўт ўчирувчилар тушириб олган, полициячилар эса кейинроқ уни полиция бўлимига олиб борган. Сайёҳнинг қочишига қанча сумма сабаб бўлгани номаълум.
Изоҳ (0)