АҚШ ҳукумати Кубадан мамлакатдаги дипломатик миссияни жиддий тарзда қисқартиришни талаб қилади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Reuters суҳбатдошига кўра, АҚШ кубалик дипломатларнинг учдан икки қисмини чиқариб юборади. Куба дипломатик миссияси 60 фоизга қисқаришини AP ҳам тасдиқлади.
Бу борада АҚШ Давлат департаменти 3 октябрь куни расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Кубалик дипломатларнинг чиқариб юборилиши улар сонини АҚШнинг Кубадаги элчихонасидаги персонал сонига тенглаштириш учун амалга оширилади.
Изоҳ (0)