IKEA савдо белгиси Туркманистондан етказилган пахтани ўз маҳсулотларида ишлатишни тақиқлади. Бунга сабаб сифатида ушбу мамлакатда «тўғри йўналишдаги ҳаракат»нинг йўқлиги, мажбурий меҳнат қўлланилиши кўрсатилди, деб хабар беради CA-News.
Олдинроқ IKEA Туркманистонни мураккаб минтақа ҳисоблар, аммо аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини аниқламаган эди.
2015 йили IKEA мамлакатда пахта саноатидаги ижобий ўзгаришларга туртки бериш бўйича лойиҳа устида ишлаган эди. Компания баёнотида айтилишича, битта минтақа билан чекланган ушбу лойиҳа устида ишлаш жараёнида маҳаллий фермерлар гуруҳи билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Лойиҳанинг мақсади IKEA етказиб берувчилар феъл-атвори кодексига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш силсиласини тўлиқ назорат қилиш эди.
«Мамлакатда бўлишимиз фермерларни аҳолининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳимлигига ўргатишимизга имкон берди», — дейилади компания баёнотида.
Лойиҳа давомида мамлакатда мажбурий меҳнат унсурлари пайдо бўлаётганини кузатиш имкони бўлган, шу боис компания Туркманистон билан қўшма лойиҳани узайтирмасликка қарор қилган.
«Биз мамлакат пахта саноатида муносиб меҳнат дастури ривожланишининг конкрет мисолларини кўрмқочимиз», — таъкидланади ҳужжатда.
Илгарироқ компания Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотга шундай тақиқ жорий этган эди.
Баёнотда таъкидланишича, кейинги баёнотга қадар бу мамлакатларнинг пахтасига тақиқ жорий этилади ҳамда у компания маҳсулотларида ишлатилмайди.
Изоҳ (0)