Россия ва Туркманистон президентларининг Ашхободдаги учрашуви чоғида гапирган сухандон Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ота исмини бир ҳаракатда айта олмади. Бу воқеа акс этган видеони «Комсомольская правда» мухбири Дмитрий Смирнов Twitter’да эълон қилди.
Россия етакчиси Владимир Путин Бердимуҳамедовга Александр Невский орденини топшираётган пайти сухандон тутилиб қолди. Шунга қарамай, Туркманистон етакчиси кулиб қўйди ва мукофотни индамай қабул қилди.
С третьей попытки: Диктор не сразу выговорил отчество Бердымухамедова во время награждения орденом Александра Невского pic.twitter.com/HXXvlA67qp
— Дмитрий Смирнов (@dimsmirnov175) October 2, 2017
Маросим давомида Путин ўз ҳамкасбига республикада рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
«Бугун рус тили Туркманистон мактабларининг кўпчилигида ўқитилади. Рус тили Туркманистонда миллатлараро мулоқот воситаси сифатида ишлатилади», — деди у.
Изоҳ (0)