Москва мерининг уй-жой ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари Пётр Бирюков Москва коммунал хизматлари қиш олдидан йўллар, тротуарлар ва ички ўтиш йўлларини махсус ювиш воситаси билан бир неча марта ювишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«30 сентябрь, шанба тонгида беш мингдан ортиқ сув сепиб-ювувчи машина йўлларнинг барча асфальт-бетон ва плитка қопламаларини, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, тротуарлар ва ички ҳовли ҳудудларини ювишни бошлайди», — дейди Бирюков.
У йўлларга дастлаб махсус шампунь билан ишлов берилиши, икки соатдан сўнг эса восита сув билан ювиб ташланишини маълум қилди.
Пойтахт коммунал хизматлари одатда йилига икки марта — куз ва баҳорда йўлларни шампунь билан ювади.
Изоҳ (0)