ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция яна 50 нафар тинч фуқаронинг ҳалок бўлишида айбдорлигини тан олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шу тариқа, коалиция кучлари авиазарбалари оқибатида Ироқ ва Сурияда ҳалок бўлган тинч фуқароларнинг умумий сони 735 кишига етди.
«Коалиция 185 ҳисоботни ўрганиб чиқди. Уларнинг 168 таси ишончсиз деб топилди, учтаси олдинги ҳисоботларнинг такрори сифатида баҳоланди, 14 таси ишончли деб топилди, натижада тинч фуқаролар орасида яна 50 та ўлим ҳолати қайд қилди», — дейилади коалиция штаб-квартираси тарқатган баёнотда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)