Германия қуролли кучлари — Бундесвер Туркиядаги Инжирлик ҳарбий-ҳаво базасида жойлашган контингентни олиб чиқди. Бу ҳақда Германия ҳарбий идорасидаги манбаларига таянган ҳолда Deutsche Welle радиоси маълум қилмоқда.
Айтилишича, Германия ҳарбий контингентининг Иорданиядаги ал-Асрак ҳарбий базасига ўтказилиши шу йил октябрида якунланади. У ердан Бундесвер халқаро коалициянинг ИШИДга қарши операцияларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Инжирликда жами 260 нафар германиялик аскар ва зобит, шунингдек, олтита «Торнадо» разведкачи самолёти ва битта учувчи танкер бор эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)