Самарқанд шаҳрида фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида Миллий хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда Ички Ишлар идоралари ходимлари томонидан ноқонуний валюта олди-соттиси билан шуғулланувчи кишиларнинг ножўя қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳри Геофизика маҳалласида истиқомат қилувчи Жавлон Ўктамов амакиси Ҳусен Шарофиддиновнинг хонадонида ҳар бир АҚШ долларини 8100 сўмдан баҳолаб, жами 10 минг АҚШ долларини 81 миллион сўмга сотиб олишга келишган. У мижозга пулларни санаб бераётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан қўлга олинди.
Ўзини Ҳусен Ўктамов деб таништирган фуқаро акаси Жавлон Ўктамов билан бирга қонунга хилоф равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланишини ва хонадонидаги барча пул маблағлари ўзига тегишли эканини тан олди.
Шунингдек, мазкур хонадонда турган автомашина юкхонасидан 15 миллион 892 минг сўм миқдоридаги пуллар ҳам далилий ашё сифатида олинган. Бундан ташқари, уй олдида турган автомашинада 20 миллион 299 минг сўм пул борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)