Журналистлар билан матбуот анжуманига ташриф буюрган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг келгуси тақдирига ойдинлик киритиб ўтди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон термаси олдига ЖЧ—2022 да ўйнаш вазифасини қўяди
Шоакром Исроилов ЎзДЖТИ ректорлигидан кетди. У энди ЎФФ президентининг биринчиси ёрдамчиси бўлди
ПФЛнинг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқиш бошланган. ПФЛ ва клубларни кучайтирмасак, терма жамоамиз жабр чекиб юраверади. Ташкилот тузилмасини кўриб чиққанимиздан кейин, ишчи гуруҳни «Барселона» ва бошқа кучли клубларда иш ўрганишга юборамиз. Ходимларимиз 10—15 кун давомида ўша ерда тажриба тўплашади.Матбуот анжуманида журналистлар ЎФФнинг собиқ вице-президентлари Сардор Раҳматуллаев ва Асқар Толибжонов ишончни оқлай олмагани ҳақида айтиб, янги президентдан улар билан ишлашга тайёр ёки йўқлигини сўради.Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Саволингизга қисқа жавоб берамиз: ЎФФда ишлаган 90 фоиз одам алмашади. Янги кадрларни танлов асосида танлаб олмоқчимиз.Ташкилот президенти Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган номзодлар кўриб чиқилаётгани ҳақида айтди. Улар 4 ёки 5 нафарни ташкил қилади. Вазият музокарадан нарига ўтмагани учун, Умид Аҳмаджонов номзодлар номига ойдинлик киритмади. Шунингдек, журналистлар таклифини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти
Изоҳ (0)