Тошкентда юристлар малакасини ошириш мактаби ташкил этилади. Ушбу мактаб халқаро суд жараёнларида иштирок этувчи профессионал юристларни тайёрлайди. Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг бугун, 27 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Суҳроб Холмуродов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва АҚШнинг йирик White & Case юридик компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Адлия вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари юристлари малакасини ошириш мактаби Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўмагида ташкил этилади.
Изоҳ (0)