Украинанинг Винница вилоятидаги Калиновка қишлоғи яқинида жойлашган ўқ-дорилар омборида ёнғин бошланди, деб ёзади Meduza. Аланга 26 сентябрь куни тахминан 22:00 да бошланган.
Калиновский туманида эвакуация эълон қилинди. 27 сентябрь куни эрталаб ҳолатига кўра, у ердан қарийб 30 минг киши чиқиб кетган. Камида икки киши жароҳатланган бўлиши мумкин.
27 сентябрь, чоршанба куни эрталаб портлашларнинг такрорланиш даражаси дақиқасига учтагача камайди. Омбор атрофидаги 50 километрли зонада ҳаво ҳудуди ёпиб қўйилди. Яқин орада жойлашган авмобиль йўллари ва темир йўллар ҳам тўсиб қўйилди.
Калиновка яқинида Украина қуролли кучларининг 48-арсенали жойлашган, у ерда 188 минг тонна ўқ-дори сақланади.
Изоҳ (0)